АсосийЖамият

Тошкентда психофаол дори сотаётган ота-бола ушланди

Улардан 900 млн сўмлик дорилар айшовий далил сифатида олинган.

'Тошкентда психофаол дори сотаётган ота-бола ушланди'ning rasmi

Тошкент вилоятида 900 миллион сўмлик кучли таъсир қилувчи психофаол дориларни сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг 16 июль куни маъсуллат томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.С. назоратдаги харидорга 70 дона "амино-метил" ҳамда 3 дона "тропикамид" кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 4 миллион 300 минг сўмга сотаётган вақтида ушланган. Унинг ёнидан яна шу каби 7 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари далилий ашё сифатида олинган.

Суриштирувлар давомида аниқланишича, мазкур дориларни назоратдаги харидорга 1981 йилда туғилган шахс И.Ж. етказиши керак бўлган. Аммо, ота бундай қинғир иш учун ўз фарзанди 18 ёшли Х.С.ни юборган.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, ота-боланинг яшаш хонадони кўздан кечирилган. Натижада 9.800 дона "зардекс", 250 дона "амино-метил" ҳамда 15 дона "тропикамид" (қора бозордаги нархи 857 миллион сўмлик) кучли таъсир қилувчи, психофаол дори воситалари сотиш мақсадида сақланаётганлиги аниқланиб далилий ашё сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан жиноятчиларга нисбатан Жиноят Кодексининг 251/1 моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Фарғонада 1 майдан сув нархи ошади'ning rasmi

Жамият 27.04.2025 20:43

Фарғонада 1 майдан сув нархи ошади

Вилоятда ичимлик ва оқава сув хизматлари учун янги нархлар тасдиқланди.

'Бухорода талаба ўз жонига қасд қилди'ning rasmi

Жамият 27.04.2025 19:19

Бухорода талаба ўз жонига қасд қилди

У ўлимидан олдин ёзиб қолдирган хатида ота-онасидан кечирим сўраган.

'Келгуси ҳафтада ҳарорат 33 даражагача кўтарилади'ning rasmi

Жамият 27.04.2025 18:13

Келгуси ҳафтада ҳарорат 33 даражагача кўтарилади

“Ўзгидромет” янги ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланишини прогноз қилди.

'Новосибирскда қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик оилага ёрдам кўрсатилди'ning rasmi

Жамият 27.04.2025 12:40

Новосибирскда қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик оилага ёрдам кўрсатилди

Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари уларнинг Тошкентга қайтишига кўмаклашди.

'Саудия Арабистони ўзбекистонликлар учун электрон виза олиш имконини ёпиб қўйди'ning rasmi

Жамият 27.04.2025 11:30

'1 майдан нималар ўзгаради?'ning rasmi

Жамият 27.04.2025 10:08

1 майдан нималар ўзгаради?

Қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳи билан танишинг.