АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 5 млн сўмга етди(ми?)

Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида ўртача маош энг пастлигича қолмоқда.

'Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 5 млн сўмга етди(ми?)'ning rasmi

Жорий йил январ–июнь ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 5 миллион 92 минг сўмга етган. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврида 4 миллион 337 минг сўм бўлган.

Маълум қилинишича, ярим йил мобайнида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида (8,4 миллион сўм), Навоий (6,6 миллион сўм), Тошкент (4,9 миллион сўм), Андижон (4,4 миллион сўм) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (4,2 миллион сўм) кузатилди.

Олти ой давомида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳрида (20,2 фоиз), Самарқанд (18,2 фоиз), Андижон (17,6 фоиз), Фарғона (16,8 фоиз) ҳамда Навоий (16,2 фоиз) вилоятларида кузатилган.

Ўртача ойлик иш ҳақлари иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:
 • банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти — 14,4 миллион сўм;
 • ахборот ва алоқа — 12,4 миллион сўм;
 • ташиш ва сақлаш — 7,7 миллион сўм;
 • саноат — 6,2 миллион сўм;
 • савдо — 5,9 миллион сўм;
 • қурилиш — 5,4 миллион сўм;
 • яшаш ва овқатланиш хизматлари — 4,6 миллион сўм;
 • таълим — 3,5 миллион сўм;
 • соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш — 3,3 миллион сўм.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Банкоматлардаги носозликлар учун банклар жаримага тортилади'ning rasmi

ЖАМИЯТ 14.06.2026 16:11

Банкоматлардаги носозликлар учун банклар жаримага тортилади

Марказий банк 6 августдан бошлаб банкоматлар орқали нақд пул ечишдаги узилишлар учун тижорат банкларига молиявий жарималар қўллайди.

'Ўзбекистонда эски машиналарни утилизация қилиш тизими жорий этилади'ning rasmi

ЖАМИЯТ 14.06.2026 13:18

Ўзбекистонда эски машиналарни утилизация қилиш тизими жорий этилади

30 йилдан ошган автомобилларга ҳар йили 12,3 млн сўм экологик компенсация тўлови жорий этилиши мумкин.

'Ортиқча шовқинга қарши янги чекловлар жорий этилди'ning rasmi

ЖАМИЯТ 14.06.2026 09:06

Ортиқча шовқинга қарши янги чекловлар жорий этилди

Ҳужжатга кўра, шовқин туфайли зарар кўрган фуқароларга компенсация тўлаш механизмлари жорий этилиши мумкин.

'Андижондаги ҳодиса: ФВВ иддаоларни рад этди'ning rasmi

ЖАМИЯТ 14.06.2026 06:50

Андижондаги ҳодиса: ФВВ иддаоларни рад этди

Андижон вилояти Марҳамат туманида жойлашган тиббиёт бирлашмаси ҳудудида 4 нафар ходим қудуқдаги газдан заҳарланиб ҳалок бўлгани билан боғлиқ ҳолат юзасидан ФВВ муносабат билдирди.

'Ўзбекистонда 6 нафар топ-блогер 3 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўламагани аниқланди'ning rasmi

ЖАМИЯТ 14.06.2026 06:28

Ўзбекистонда 6 нафар топ-блогер 3 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўламагани аниқланди

Блогерларга фаолиятини амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлаштириш учун 3 ой муҳлат берилди.

'Пора ва фирибгарлик учун жазо кучайтирилмоқда'ning rasmi

ЖАМИЯТ 14.06.2026 05:21

Пора ва фирибгарлик учун жазо кучайтирилмоқда

Порахўрлик жинояти учун ҳукм қилинганлар муддатидан илгари шартли равишда озод этилмайди.