АсосийДунё

Филиппинда тўфон сабаб 16 киши ҳалок бўлди

Табиий офат оқибатида ўн минглаб одамлар уйсиз қолди.

'Филиппинда тўфон сабаб 16 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Кучли ёғингарчилик ва сув тошқинлари туфайли мамлакат пойтахти Манилада фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.

Аксарият ҳукумат бинолари ва барча мактаблар ёпилди, фонд биржасида савдолар тўхтатилди. Маҳаллий аэропортларда ўнлаб рейслар бекор қилинган.

Табиий офат оқибатида ўн минглаб одамлар уйсиз қолди ва эвакуация марказларига жойлаштирилди. Филиппиннинг ҳукумати мамлакатнинг турли минтақаларида табиий офатдан жабрланган 770 мингга яқин кишига молиявий ёрдам берилиши ҳақида эълон қилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар