Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги Нурафшон кўчасида жойлашган хонадонда 5 кишининг мурдаси топилди.
Хабарларга кўра, кеча, 26 июль куни соат 06:19ларда ушбу манзилда ёнғин содир бўлган. Янгийўл тумани ФВБ Ёнғин қутқарув қисми ўт ўчирувчилари томонидан воқеа жойига чиқилиб, келиб чиққан ёнғин бартараф этилган.
Хонадонни кўздан кечириш давомида 33 ёшли эркак, 25 ёшли аёл ва 6,3,2 ёшли болаларнинг мурдалари турли тан жароҳатлари билан топилган. Бу маълумотни Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов маҳаллий нашрларга тасдиқлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) жиноят иши қўзғатилди. Тезкор-тергов гуруҳи томонидан жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.