Венесуэланинг амалдаги президенти Николас Мадуро президентлик сайловида ғалаба қозонди. Бу ҳақда Венесуэла Миллий сайлов кенгаши раиси Элвис Аморосо овоз бериш натижаларидан сўнг маълум қилди.
Овозларнинг 80 фоизи санаб чиқилгач, Мадурони 5 150 092 нафар сайловчи ёки овоз берганларнинг 51,2 фоизи қўллаб-қувватлагани маълум бўлди.
4 445 978 сайловчи ёки овоз берганларнинг 44,2 фоизи Мадуронинг асосий рақиби, ўта ўнг партиялардан номзод Эдмундо Гонсалесга овоз берди. Сайловчиларнинг 4,6 фоизи қолган саккиз нафар номзодга овоз берди.
Мухолифат овоз бериш жараёнида қонунбузарликлар содир этилганини даъво қилиб, натижаларга эътироз билдиришни режалаштирмоқда. Мухолифат фаолларининг айтишича, уларда сайлов қутиларининг атиги 30 фоизи учун овоз бериш қайд этилган ва сайлов органи сайлов участкалари маълумотларини дарҳол эълон қилмаган. Сайловдан олдинги кўплаб сўровнималар мухолифатнинг сайловларда ғалаба қозониши мумкинлигини кўрсататган эди.






