АсосийЖамият

Рақобат қўмитаси яна бир банкни жаримага тортди

Orient Finans банки Термиз филиали ташқи реклама воситаларини ўрнатишда қонунчилик талабларини бузган.

'Рақобат қўмитаси яна бир банкни жаримага тортди'ning rasmi

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Orient Finans Термиз филиалига иш қўзғатиб, жаримага тортди.

Маълум қилинишича, қўмитага Orient Finans хусусий акциядорлик тижорат банки Термиз филиали томонидан Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ўрнатилган ташқи реклама воситаларини қонунийлиги юзасидан мурожаат келиб тушган.

Мазкур мурожаатни ўрганиш жараёнида, Orient Finans Термиз филиали томонидан Термиз шаҳри Ҳаким aт-Термизий кўчасидаги банк офиси олдида ўрнатилган ташқи реклама воситаларини ўрнатиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари (паспорт, гувоҳнома, рухсатнома ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатлар) мавжуд эмаслиги ҳамда реклама ахборотини тарқатиш бўйича маҳаллий ҳокимликлар билан белгиланган тартибда шартномалар имзоланмасдан келингани аниқланди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, “Реклама тўғрисида”ги қонун 24 ва 25-моддалари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли қарори билан тасдиқланган низом талаблари бузилиши аломатлари юзасидан Orient Finans Термиз филиалига нисбатан белгиланган тартибда  иш қўзғатилиб, натижаси бўйича молиявий жарима қўлланилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва инновацион  мактабгача таълим ташкилоти марказларининг тамал тоши қўйилди'ning rasmi

Жамият10.09.2024 19:12

Педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва инновацион  мактабгача таълим ташкилоти марказларининг тамал тоши қўйилди

Комплексда 250 ўринли Инновацион мактабгача таълим муассасаси барпо этилади.

'Музқаймоқларда ичак таёқчаси гуруҳидаги бактериялар аниқланди'ning rasmi

Жамият10.09.2024 17:57

Музқаймоқларда ичак таёқчаси гуруҳидаги бактериялар аниқланди

Ўзбекистонда музқаймоқларда ичак таёқчаси гуруҳидаги бактериялар аниқланди.

'Тошкентда янги ўқув йили бошланиши арафасида ижара нархлари кескин ошди'ning rasmi

Жамият10.09.2024 17:24

Тошкентда янги ўқув йили бошланиши арафасида ижара нархлари кескин ошди

Август ойида уй-жой ижараси нархи ўртача таъмирланган хонадонлар учун 1,9 фоизга, тўлиқ таъмирланганлари учун эса 0,3 фоизга ошди

'Сўнгги 7 ойда юк машиналари билан боғлиқ автоҳалокатда 108 нафар фуқаро ҳалок бўлган'ning rasmi

Жамият10.09.2024 17:15

Сўнгги 7 ойда юк машиналари билан боғлиқ автоҳалокатда 108 нафар фуқаро ҳалок бўлган

300 дан ортиқ йўл-транспорт ҳодисаси юз бериб, 227 нафар фуқаро тан жароҳати олган.

'Долларнинг расмий курси ошди'ning rasmi

Жамият10.09.2024 16:13

Долларнинг расмий курси ошди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

'Зангиотадаги бўёқ цехи ёниб кетди'ning rasmi

Жамият10.09.2024 15:41

Зангиотадаги бўёқ цехи ёниб кетди

Айни вақтда ёнғинни ўчириш  ишлари бажарилмоқда.