Жиззахда фуқаронинг қорамоли 10 метр чуқурликка тушиб кетди. Бу ҳақда Жиззах вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 29 июль куни соат 11:20да Жиззах вилояти ФВБ навбатчилик қисмига Ғаллаорол тумани “Аламли” МФЙ Ҳамид Олимжон кўчасида яшовчи фуқаро томонидан яшаш хонадони ҳовлисидаги 10 метр чуқурликдаги қудуққа қора моли тушиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
"Бошқарма Ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида мол қудуқдан чиқариб олиниб, эгаларига топширилди"–дейилади хабарда.