АсосийЖамият

Фарғонада ўқувчи қизнинг рўмолини ечишга мажбурлаган директор жазоланди

Суд уни иккита модда бўйича айбдор деб топди.

'Фарғонада ўқувчи қизнинг  рўмолини ечишга мажбурлаган директор жазоланди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларга Фарғонада мактаб директори ўқувчи қизни дарс вақтида рўмолни ечишини айтиб, урганлиги акс этган видео тарқалган эди.

 Болалар омбудсманиннг маълум қилишича, ҳолат юзасидан қўзғатилган маъмурий иш материаллари Жиноят ишлари бўйича Бувайда туман судида кўриб чиқилган.

Суд томонидан жорий йилнинг 27 май куни мактаб директори Р.Қ. МЖтКнинг 41 моддаси (Ҳақорат қилиш) ҳамда 52-моддаси 2-қисми (Енгил тан жароҳати етказиш) билан айбдор деб топилди ва унга нисбатан БҲМнинг 10 баробар миқдорида жарима жазоси тайинланди.

    Бошқа янгиликлар