АсосийДунё

ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳония ўлдирилди — ОАВ

У Эроннинг янги сайланган президентининг инаугурация маросимида қатнашиш учун Теҳронга борганида отиб ташланган.

'ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳония ўлдирилди — ОАВ'ning rasmi

ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳония Теҳронда ўлдирилди. Бу ҳақда Тhe New York Times, Mehr ва Tasnim хабар қилди.

"Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси баёнотида Исмоил Ҳония Эроннинг янги сайланган президентининг инаугурация маросимида қатнашиш учун Теҳронга ташриф буюрганида ўлдирилганини эълон қилди. Баёнотда Ҳония ва бир эронлик қўриқчи яшаш жойида нишонга олингани, батафсил маълумотлар эълон қилиниши билдирилди", дея хабар бермоқда New York Times.

Маълум бўлишича, етакчининг Теҳрондаги қароргоҳи Исроил томонидан нишонга олинган.

    Бошқа янгиликлар