Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга унинг туғилган куни муносабати билан иккита зотдор от совға қилди. Бу ҳақда Қодиров ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
Бугун Грознийда “Ахмат” Осиё жанг лигаси президенти Нодир Қодировга иккита зотдор отни топширдим. Бу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга ўтган туғилган куни муносабати билан совға. Унинг жониворларга бўлган муҳаббатини билганим учун бу совға унга маъқул келишига ишонаман. Отлар жуда яхши ва ёш бўлишига қарамай, турли мусобақаларда ўзларини жуда муваффақиятли намоён этган, дейди Қодиров.
Унинг сўзларига кўра, Чеченистон ва Ўзбекистон ўртасида “яқин қардошлик муносабатлари” шаклланган.
Шубҳасиз, бунда шахсан Шавкат Миромоновичнинг хизмати катта. Биз ҳам Чеченистон, ҳам Ўзбекистон тараққиётига хизмат қиладиган тажриба ва билимларимизни фаол алмашиб келмоқдамиз. Ўзбекистон халқига фаровонлик, Шавкат Мирзиёевга эса узоқ умр ва мамлакатни ривожлантириш бўйича режаларини амалга оширишда муваффақиятлар тилайман, дея қўшимча қилган Чеченистон раҳбари.