АсосийДунё

Шимолий Кореядаги тошқинда 4 мингдан ортиқ уй сув остида қолди

Ким Чен Ин зарар кўрган ҳудудларни тиклаш бўйича қатъий чоралар кўришга чақирган.

'Шимолий Кореядаги тошқинда 4 мингдан ортиқ уй сув остида қолди'ning rasmi

Шимолий Кореяда юз берган сув тошқинлари оқибатида 4000 дан ортиқ аҳоли турар жойлари ва 3 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерлари сув остида қолган. Бу ҳақда "Türkiye" нашри хабар берди. 

Манбада айтилишича, тошқинларнинг янги фазаси Шимолий Кореянинг Синуйжу шаҳри ва Хитой билан чегара яқинидаги Уйжу округида кузатилган. Кучли ёғингарчилик ва дарё сувининг тошиши оқибатида минглаб уйлар сониялар ичида сув остида қолган.

Ҳозирга қадар тахминан 3,000 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари, шунингдек, кўплаб жамоат бинолари, иншоотлар ва йўллар сув остида қолган. Ушбу табиий офат ҳукмрон Ишчилар партиясининг икки кунлик фавқулодда йиғилиши ўтказилишига олиб келган.

Мамлакат раҳбари Ким Чен Ин партия йиғилишга раислик қилган. У етказилган зарардан жиддий хавотир билдирган, зарар кўрган ҳудудларни тиклаш бўйича қатъий чоралар кўришга чақирган.

Kuzey Kore'yi yutan sel felaketinde kamu görevlilerinde 'Kim' paniği: Sorumlular cezalandırılacak - 3. ResimШимолий Кореянинг давлат оммавий ахборот воситалари сўнгги ҳафталарда муссон мавсуми ҳақида огоҳлантирган. Экстремал об-ҳаводан кўрилган зарарни қоплаш борасидаги фавқулодда ҳаракатлари дастури эълон қилинган.

Корея яриморолида одатда июль ойи ҳар йилги муссон мавсуми ҳисобланади. Ушбу мавсум дарёлар сатҳи кўтарилиши, ёғингарчилик кўпайиши ва ноқулай нам об-ҳаво шароити билан изоҳланади.

Kuzey Kore'yi yutan sel felaketinde kamu görevlilerinde 'Kim' paniği: Sorumlular cezalandırılacak - 2. ResimСўнгги юз берган табиий офатлар оқибатида мамлакат шимолий вилоятларида кўплаб кўчкилар кузатилган. Оқибатда поездлар ҳаракати тўхтаган. Асосий магистраллар кўмилиб қолган.

Шимолий Корея ҳукумати тошқинларда ҳалок бўлганлар сонини эълон қилмаган. Айни дамда қутқарув гуруҳлари шимолий туманларда қидирув-қутқарув ишлари олиб бораётгани билдирилган.

Сув тошқинлари туфайли ўз ҳудудларида қолиб кетган 5 минг киши армиянинг вертолёт кўмагидаги операцияси билан қутқарилдган.

Kuzey Kore'yi yutan sel felaketinde kamu görevlilerinde 'Kim' paniği: Sorumlular cezalandırılacakТабиий офатга қарши курашувчи муассасаларнинг армиянинг қутқарув операциясига боғлиқлигини танқид қилган Ким Чен Ин: "бундан олдин ҳам ҳукуматни эҳтиёт чораларини кўришлари ҳақида огоҳлантирганлигини маълум қилди ва муҳим лавозимлардаги масъулларнинг дангасалиги ва шахсий манфаати жуда жиддий даражага етди",– деди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'АҚШ юзлаб Россия ташкилотлари ва шахсларига қарши санкция эълон қилди'ning rasmi

Дунё 22.11.2024 11:19

АҚШ юзлаб Россия ташкилотлари ва шахсларига қарши санкция эълон қилди

Энг асосий санкциялар илгари Ғарб санкцияларига дучор бўлмаган “Газпромбанк”га қаратилган.

'Халқаро Жиноий суд Исроил бош вазирини ҳибсга олиш учун ордер берди'ning rasmi

Дунё 22.11.2024 10:34

Халқаро Жиноий суд Исроил бош вазирини ҳибсга олиш учун ордер берди

Шунингдек, ушбу рўйхатдан собиқ мудофаа вазири Йоав Галант ҳам жой олган.

'Дунёда бир йилда 350 мингдан ортиқ аёл бачадон бўйни саратонидан вафот этмоқда'ning rasmi

Дунё 21.11.2024 12:06

Дунёда бир йилда 350 мингдан ортиқ аёл бачадон бўйни саратонидан вафот этмоқда

ЖССТ бачадон бўйни саратонининг олдини олиш бўйича янги тавсияларни эълон қилди

'“Ҳизбуллоҳ” омборларидан Россияда чиқарилган қуроллар топилди — ОАВ'ning rasmi

Дунё 21.11.2024 08:42

'Европа Иттифоқи Украинага 1 миллион дона снаряд етказиб берди'ning rasmi

Дунё 20.11.2024 14:41

Европа Иттифоқи Украинага 1 миллион дона снаряд етказиб берди

Бу ҳақида ЕИ Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили маълум қилди.

'Супербактериялар йилига 1,3 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда — ЖССТ'ning rasmi

Дунё 20.11.2024 10:22

Супербактериялар йилига 1,3 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда — ЖССТ

2050 йилгача дори-дармонларга чидамли инфекциялар 39,1 миллион инсоннинг ҳаётига зомин бўлиши мумкин.