Ўзбекистонда 1 августдан бошлаб автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларида бир куб метр метан газ нархи ошгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Тошкентдаги айрим заправкаларда бир куб метр газ 3950 сўмдан сотилмоқда, вилоятларда нарх 4250 сўмгача ошгани айтилмоқда.
2024 йил 25 май куни Вазирлар Маҳкамасининг метан газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги қарори қабул қилинган ва 1 августга қадар автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларида бир куб метр метан газнинг энг баланд нархи 3750 сўм этиб белгиланган эди.
Ижтимоий тармоқларда, шунингдек, пропан газ нархи 5800-6500 сўмгача ошгани ҳақида хабар берилмоқда.