АсосийЖиноят

Қашқадарёда эркак 1 ёшли қизни уриб ўлдириб қўйди

У айбини яшириш учун қизалоқ "коляска"дан йиқилиб тушганини айтиб касалхонага олиб борган.

'Қашқадарёда эркак 1 ёшли қизни уриб ўлдириб қўйди'ning rasmi

Қашқадарёда аёл эри билан биргаликда дугонасининг 1 ёшли боласини уриб ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов darakchi.uz'га хабар берди.

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 21 июль куни соат 12:00 ларда 2023 йилда туғилган қизалоқ касалхонага ўлик ҳолда олиб келинган. Аниқланишича, марҳуманинг онаси, 1988 йилда туғилган А.Н. 2024 йил апрель ойида Россияга ишлашга кетиш учун қизига энага ёллаган.

Россияга кетганидан кейин 2024 йилнинг май ойида дугонаси, 1983 йилда туғилган аёл қўнғироқ қилиб, ёллаган энага унинг фарзандига яхши қарамаганлиги сабабли боласига ўзи қараб туришини айтган.

Шундан сўнг, дугонаси қизалоқни ўзининг уйига олиб келган. 20 июль соат 11:30 ларда бирга яшовчи турмуш ўртоғи, 2001 йилда туғилган эркак қарамоғида бўлган марҳума танасини турли қисмларига уриб, жароҳат етказганлиги аниқланган.

Маълум бўлишича, 20 июль куни қизалоқ тушлик вақтида кийимига хожатини чиқаргани сабабли эркак (2001 йилда туғилган) қўлининг мушти билан унинг кўкрак қафаси ва қорнига бир неча маротаба уриб, уни қасддан ўлдирган. Ўзининг жиноий қилмишини яшириш мақсадида гўёки "коляска"дан йиқилиб тушгани ҳақидаги важ билан шифохонага олиб боргаг эркак ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 22 июль куни ЎзР ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Қобул Дусовга суд ҳукми эълон қилинди'ning rasmi

Жиноят 22.11.2024 17:06

Қобул Дусовга суд ҳукми эълон қилинди

Унинг жиноят содир этишдаги айби далиллар билан тўлиқ исботланган.

'Буюк Британияга ишга юбориш учун 12 минг АҚШ доллари олган шахс ушланди'ning rasmi

Жиноят 22.11.2024 14:47

Буюк Британияга ишга юбориш учун 12 минг АҚШ доллари олган шахс ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўйича тезкор тадбир ўтказилди.

'Тошкент вилоятида оиланинг барча аъзоларини ўлдириб, ёқиб юборган эркак устидан суд жараёни бошланди'ning rasmi

Жиноят 15.11.2024 14:20

Тошкент вилоятида оиланинг барча аъзоларини ўлдириб, ёқиб юборган эркак устидан суд жараёни бошланди

Вафот этганлар эр-хотин ва уларнинг 2 нафар фарзанди, 1 нафар қиз жияни бўлган.

'Бухоро амирлиги даврига оид тангалар хорижга олиб чиқилишининг олди олинди'ning rasmi

Жиноят 14.11.2024 20:36

Бухоро амирлиги даврига оид тангалар хорижга олиб чиқилишининг олди олинди

Қарши аэропортида божхоначилар 116 дона қадимий тангани Россияга олиб кетмоқчи бўлган фуқарони қўлга олди.

'Сирдарёда ҳайдовчидан пора талаб қилган ЙПХ инспектори қамалди'ning rasmi

Жиноят 14.11.2024 18:00

Сирдарёда ҳайдовчидан пора талаб қилган ЙПХ инспектори қамалди

Наманганда ЙПХ ходимига пора таклиф қилган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди.

'Самарқандда 8-синф қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши қўлга олинди'ning rasmi

Жиноят 14.11.2024 10:16

Самарқандда 8-синф қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши қўлга олинди

Иш доирасида Қўшработ тумани прокуратурасининг собиқ иш юритувчиси процессуал тартибда ушланган.