АсосийСиёсат

Президент ҳузурида Иқлим кенгаши ташкил этилади

Бу бўйича давлат раҳбарининг фармони қабул қилинди.

'Президент ҳузурида Иқлим кенгаши ташкил этилади'ning rasmi

“Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Иқлим кенгашини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Фармонга кўра, президент ҳузурида Иқлим кенгаши ташкил этилади. Иқлим кенгаши иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш масалалари бўйича президент ҳузуридаги энг юқори маслаҳат органи ҳисобланади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги доиравий конвенцияси ва Париж битимидан келиб чиқадиган Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилиши мониторингини юритиш Иқлим кенгашининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Яшил трансформация ва иқлим ўзгаришига мослашиш миллий маркази Иқлим ўзгариши миллий маркази (Иқлим маркази) деб қайта номланди.

Илмий ва академик салоҳиятни ошириш ҳамда фундаментал тадқиқотларни ривожлантириш мақсадида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида (Green University) Иқлим илмий форуми (Иқлим резиденцияси) ташкил этилади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Ўзбекистонда 2030 йилгача "яшил" лойиҳалар амалга оширилади'ning rasmi

Сиёсат 20.01.2025 15:48

Ўзбекистонда 2030 йилгача "яшил" лойиҳалар амалга оширилади

Лойиҳалар Глобал экологик фонднинг 6,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.

'АҚШ Давлат котиби лавозимига номзод Маркo Рубио Россияга қарши санкциялар бекор қилиниши мумкинлигини билдирди'ning rasmi

Сиёсат 16.01.2025 17:14

АҚШ Давлат котиби лавозимига номзод Маркo Рубио Россияга қарши санкциялар бекор қилиниши мумкинлигини билдирди

Рубио Россияга қарши санкциялар мавжудлигини Украина билан музокараларда “савдолашув” воситаси деб атади.

'Шавкат Мирзиёев инвестиция режасини бажармаган ташкилот раҳбарларини жиддий огоҳлантирди'ning rasmi

Сиёсат 16.01.2025 16:53

Шавкат Мирзиёев инвестиция режасини бажармаган ташкилот раҳбарларини жиддий огоҳлантирди

2025 йили 27 та туманда инвестицияни 200 млрд доллардан ошириш топширилди.

'Президент Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиевни лавозимидан озод этди'ning rasmi

Сиёсат 16.01.2025 16:37

Президент Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиевни лавозимидан озод этди

Бунга ҳудудида ивестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги фаолиятда жиддий камчиликларга йўл қўйгани сабаб бўлди.

'Президентнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташриф якунланди'ning rasmi

Сиёсат 15.01.2025 22:01

'Президент БАА энергетика ва инфратузилма вазири билан учрашди'ning rasmi

Сиёсат 14.01.2025 19:33

Президент БАА энергетика ва инфратузилма вазири билан учрашди

Унда энергия ва сув таъминоти, тозалаш тизимларини бошқариш соҳасида жаҳондаги етакчи компания раҳбарлари ҳам иштирок этди.