Саида Мирзиёева Қозоғистонга ташриф доирасида давлат маслаҳатчиси Ерлан Карин билан учрашув ўтказди.
Маълум қилинишича, 6 август куни бўлиб ўтган учрашув давомида икки томонлама, минтақавий ва кўп томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
“Асосий йўналишларда яқиндан мулоқотни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш истиқболлари, жумладан, маданий ва халқ дипломатияси соҳасида, шунингдек, ахборот сиёсати борасида ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш юзасидан фикр алмашдик”, дейди Саида Мирзиёева.
5 август куни Остона шаҳрида Марказий Осиёнинг энг кучли билимдонларини ўзида жамлаган “Заковат” интеллектуал ҳаракатининг Осиё кубоги бўлиб ўтди. Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳам тадбирда иштирок этиш учун Қозоғистонга ташриф буюрди. Шу куни у Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан учрашди. Учрашувда икки давлат ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.