Талабаларнинг шартнома пулларини тўлаётган ака-ука ва опа-сингилларга ҳам солиқ имтиёзлари қўлланилмоқда. Бу ҳақда O'zLiDeP матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, УзЛиДеП йиғилишида "Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси муҳокама қилинган. Қонун лойиҳасида талабаларнинг шартнома пулларини тўлаётган ака-ука ва опа-сингилларга ҳам солиқ имтиёзини қўллаш яъни уларнинг даромадларига солиқ солмаслик назарда тутилмоқда.
Маълумот ўрнида, бугунгача бундай имтиёз фақатгина талабаларнинг ота-оналарига нисбатан қўлланилар эди.