АҚШда америкалик сиёсатчилар, жумладан, Доналд Трампга суиқасд уюштиришда иштирок этганликда гумон қилинган покистонлик шахс ҳибсга олинди. Бу ҳақда "BBC News" хабар берди.
АҚШ Адлия вазирлиги айблов хулосасига кўра, гап 46 ёшли Покистон фуқароси Асиф Мерчант ҳақида кетмоқда. У 12 июль куни АҚШни тарк этмоқчи бўлганида ҳибсга олинган эди.
Қайд этилишича, Мерчант апрел ойида Покистондан Қўшма Штатларга учиб келган ва шартнома асосида қотилларни ёллашга уринган. У қотиллар билан учрашув ўтказган, улар аслида АҚШ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бўлиб чиқди. Қотиллик август ойининг охири ёки сентябрь бошига режалаштирилган эди.