АсосийСпорт

Париж-2024: Бугун Ҳасанбой Дўсматов финал жангда иштирок этади

Кун давомида Ўзбекистон делегацияси аъзолари 6 спорт турида қатнашишади.

'Париж-2024: Бугун Ҳасанбой Дўсматов финал жангда иштирок этади'ning rasmi
Бугун, 8 август куни Парижда ёзги Олимпия ўйинларининг навбатдаги кунида спортчилар 22 та спорт турида иштирок этса, 13 тасида совринли ўринларга даъвогарлик қилишади.

Енгил атлетика, очиқ сув ҳавзасида сузиш, бокс, таэквондо, скалолазания, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, сувга сакраш, оғир атлетика, спорт паруси, чим устида хоккей, велотрек, юнон-рум ва аёллар кураши беллашувларида 25 та медаллар жамланмаси учун кечадиган мусобақаларда ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

Кун давомида мамлакатимиз вакиллари 6 спорт турида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.  

Терма жамоамиз аъзоларидан Тахмина Икромова бадиий гимнастиканинг яккалик мусобақалари саралашида ўз омадини синовдан ўтказса, каноэда эшкак эшувчи қизимиз Нилуфар Зокирова 200 метр масофага белгиланган саралаш баҳсларида, эркин курашчиларимиз Жавраил Шапиев ва Ғуломжон Абдуллаев кейинги босқичга чиқиш учун ҳаракат қилишади.

Шунингдек, замонавий беш курашчимиз Алисе Фахрутдинова курашларга киришса, боксчиларимиз Абдумалик Халоков ва Ҳасанбой Дўсматов финал жангларини ўтказишади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Аббосбек Файзуллаев ҳам “Башакшеҳир”га ўтмоқчими?'ning rasmi

    Спорт 11.07.2025 17:28

    Аббосбек Файзуллаев ҳам “Башакшеҳир”га ўтмоқчими?

    “Башакшеҳир” ўзбекистонлик футболчини сотиб олишга яқин турибди.

    'Улуғбек Рашитов нега дисквалификация қилинди?'ning rasmi

    Спорт 11.07.2025 10:40

    Улуғбек Рашитов нега дисквалификация қилинди?

    Рашитовнинг мусобақалардан четлаштирилиш муддати 2025 йил 13 майдан 2027 йил 12 майгача этиб белгиланди.

    'Шомуродов "Рома" дан нега кетди?'ning rasmi

    Спорт 11.07.2025 08:45

    Шомуродов "Рома" дан нега кетди?

    Туркия клуби Шомуродовни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди.

    'Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Осиё кубоги йўлланмасига эришди'ning rasmi

    Спорт 07.07.2025 11:12

    Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Осиё кубоги йўлланмасига эришди

    Осиё кубоги саралашининг сўнгги босқичи Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди.

    'Дзюдо бўйича Осиё Кубогида Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллади'ning rasmi

    Спорт 06.07.2025 10:34

    Дзюдо бўйича Осиё Кубогида Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллади

    Ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогида Ўзбекистон 29 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди.

    'Ҳусанов иштирок этган ўйинда рақиблар "ер тишлади"'ning rasmi

    Спорт Спорт23.06.2025 10:48

    Ҳусанов иштирок этган ўйинда рақиблар "ер тишлади"

    ФИФА Абдуқодир Ҳусановни клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ўйнаган биринчи ўзбекистонлик дея эътироф этди.