Тошкентда турли русумдаги 7 та енгил машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Пойтахт ЙҲХБ хабар қилди.
Маълум бўлишича, Chery русумли автомобиль ҳайдовчиси ҳаракат вақтида бир йўналишда тўхтаб турган машиналар билан тўқнашув содир этган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ.
Ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.