АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёевни Қозоғистоннинг "Олтин Қирон" ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

'Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди'ning rasmi

Ташриф дастури доирасида Остона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Қозоғистон Республикасининг "Олтин Қирон" (“Олтин бургут”) ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Қардош мамлакатнинг олий давлат мукофотини Ўзбекистон етакчисига Президент Қасим-Жомарт Тоқаев тантанали равишда топширди.

Давлатимиз раҳбари кўп миллатли Ўзбекистон халқи номидан самимий миннатдорлик билдириб, бундай юксак мукофот икки халқнинг кўп асрлик чинакам дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарини мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларга берилган баҳо, шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон муносабатларини янги тарихий босқич - стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига олиб чиқиш сари муштарак интилишларнинг эътирофи эканини таъкидлади.

"Олтин Қирон" олий ордени билан давлат арбоблари Қозоғистон билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун тақдирланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев нега Венгрияга жўнаб кетди?'ning rasmi

    Сиёсат 20.05.2025 06:36

    Шавкат Мирзиёев нега Венгрияга жўнаб кетди?

    Билдирилишича, давлат раҳбари Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан давлатга ташриф буюрган.

    'Тошкент метрополитенини ТТЗ даҳасигача олиб бориш 2 босқичда амалга оширилади'ning rasmi

    Сиёсат 19.05.2025 16:28

    Тошкент метрополитенини ТТЗ даҳасигача олиб бориш 2 босқичда амалга оширилади

    Давлатимиз раҳбарига метрополитеннинг янги йўналиши бўйича ахборот берилди.

    'Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги ўтказиш пункти яна 4 ойга ёпилди'ning rasmi

    Сиёсат 19.05.2025 15:01

    Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги ўтказиш пункти яна 4 ойга ёпилди

    Қурилиш ишлари давом этаётгани муносабати билан Қозоғистон Ўзбекистон томонига расман мурожаат қилиб, чегарани кесиб ўтишга қўйилган чекловни узайтиришни таклиф қилган.

    'Шавкат Мирзиёев Тоқаевни туғилган куни билан табриклади'ning rasmi

    Сиёсат 17.05.2025 13:59

    Шавкат Мирзиёев Тоқаевни туғилган куни билан табриклади

    Икки давлат етакчилари телефон орқали мулоқот қилди.

    'Термизда минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга бағишланган катта Форум бўлиб ўтади'ning rasmi

    Сиёсат 16.05.2025 21:30

    Термизда минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга бағишланган катта Форум бўлиб ўтади

    Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Термиз мулоқотининг биринчи йиғилишида дунё давлатларидан 200 га яқин иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.

    'Президент Венгрия ва Словенияга ташриф буюради'ning rasmi

    Сиёсат 16.05.2025 19:33

    Президент Венгрия ва Словенияга ташриф буюради

    Кун тартибидан икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари ўрин олган.