АсосийЖамият

Қанча абитуриент тест синовларидан четлаштирилгани тўғрисида маълумот берилди

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги четлаштирилганлар тўғрисида маълумот берди.

'Қанча абитуриент тест синовларидан четлаштирилгани тўғрисида маълумот берилди'ning rasmi

Бугун, 8 август куни АОКАда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида 2024-2025 ўқув йили учун таълим ташкилотларига кириш тест синовларининг дастлабки якунлари юзасидан маълумот берилди.

Қайд этилишича, 2024-2025 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2024-йил 14-25 июл кунлари “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ 73 та катта сиғимли бинода очиқ ва холис ўтказилган.

Жараённи хавфсиз ва беталафот ўтказиш учун 1 578 нафар ички ишлар, 833 нафар Миллий гвардия, 314 нафар Ёнғин хавфсизлиги ва 233 нафар Соғлиқни сақлаш тизими ходимлари жалб этилган.

Тест синовлари шаффофлигини таъминлаш мақсадида, тест синовлари жараёнининг онлайн трансляцияси телевидение орқали узатилган ва test2024.uz веб-сайтида тўғридан тўғри ёритилган.

Абитуриентларнинг ота-оналари ҳамда кенг жамоатчилик учун соя-салқин кутиш жойлари ва енгил овқатланиш шохобчалари ташкил этилди ва тест жараёнини онлайн кузатишлари учун катта экранлар ўрнатилган.

Тест синовларини адолатли ва шаффоф ўтказиш мақсадида кенг жамоатчилик орасидан очиқ танлов ўтказиш орқали 3 000 нафарга яқин гуруҳ назоратчиси, шунингдек, гапириш ва эшитишда нуқсони бўлган абитуриентларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида 120 нафар сурдотаржимон жалб этилган.

Тест синовларининг ҳар кунлик натижалари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайтида синов ўтказилган куннинг эртасига эълон қилиб борилган.

Ҳужжат топширган 805688 нафар абитуриентнинг 740 352 нафари (91,9%) тест синовларида иштирок этди, 65336 нафар (8,1%) абитуриент турли сабабларга кўра қатнашмаган.

Тест синовларида иштирок этган 740 352 нафар абитуриентдан 418 минг нафардан ортиғи ёки 56,5%( 2023 йилда 53.3%) 56,7 дан юқори балл тўплаган ҳолда танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган. 321 минг нафардан ортиғи ёки 43,5% (2023 йилда 46.7%) абитуриент 56,7 дан паст балл тўплаган ҳолда танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлолмаган

Абитуриентларнинг 210 нафари (2023 йилда 119 нафар) 189 ва ундан юқори балл тўплади (шундан 91 нафари 189 дан юқори балл тўплаган “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи битирувчилари ҳисобланади).

Улар орасидаги энг юқори кўрсаткич 217,4 балл тўплаган имтиҳон топширган фанлар мажмуасидаги асосий фанлари тарих ва чет тили бўлган “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи битирувчисида қайд этилди. Шунингдек, 189 ва ундан юқори балл тўплаган 210 нафар абитуриентнинг:

77 нафари имтиҳон топширган фанлар мажмуасидаги асосий фанлари тарих ва чет тили бўлган;

43 нафари имтиҳон топширган фанлар мажмуасидаги асосий фанлари биология ва кимё бўлган;

40 нафари имтиҳон топширган фанлар мажмуасидаги асосий фанлари она тили ва адабиёт ҳамда инглиз тили бўлган;

21 нафари имтиҳон топширган фанлар мажмуасидаги асосий фанлари давлат ҳуқуқ асослари ва чет тили бўлган абитуриентлар ҳисобланади.

Шунингдек, тест синовларида иштирок этган абитуриентларнинг 43 677 нафари (2023 йилда 25 661 нафар) чет тили сертификатига эга бўлган абитуриентлар бўлиб, шундан 76 нафари максимал (189,0) балл тўплаган. Умумтаълим фанларидан миллий сертификатга эга бўлган абитуриентлар эса 13 142 нафарни (2023 йилда 3 255 нафар) ташкил этган ҳолда, улардан

118 нафари максимал (189,0) балл олган. Ҳам умумтаълим фанларидан миллий сертификатга, ҳам чет тили сертификатига эга бўлган абитуриентлар сони 4 259 нафар (2023-йилда 355 нафар) бўлиб, шундан 74 нафари максимал (189,0) балл тўплаган.

Тест синовлари даврида жами 159 нафар абитуриент тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли тест синовларидан четлаштирилди.

Жумладан, 62 нафар абитуриент ҳудудга кириш жойида ва 97 нафар абитуриент имтиҳон жараёнида тест синовлари тартиб-қоидаларини бузганлиги аниқланган. Абитуриентларга 2024 йил 27 июлдан 10 августга қадар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайти орқали тест синовларида тўплаган балидан келиб чиқиб бештагача олий таълим муассасаси ва бакалавриат таълим йўналишларини танлаш имконияти берилган.

Шунингдек, Билимни баҳолаш агентлиги томонидан 2024-2025 ўқув йили учун 25-27 июль кунлари академик лицейларга кириш тест синовлари ҳам ўтказилди.

Бунда:

Республика олий таълим муассасалари академик лицейлари, Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги академик лицейлар, Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейлар, “Темурбеклар мактаби”, “Ёш чегарачилар”, Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий-академик лицейларга кириш тест синовларида жами қатнашиши керак бўлган 62 728 нафар талабгордан 55 301 нафари ёки 88,2 %и қатнашган.

Жами 7 427 нафар ёки 11,8 % талабгор тест синовига келмади.

Академик лицейларга кириш тест синовлари шаффофлигини таъминлаш мақсадида, имтиҳонлар телевидение орқали (“Viasat Explorer” телеканалида) ҳамда test2024.uz веб-сайтида онлайн трансляция қилинган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Шавкат Мирзиёев хорижлик маслаҳатчисини Сума Чакрабарти билан учрашди'ning rasmi

Жамият Бугун 21:54

Шавкат Мирзиёев хорижлик маслаҳатчисини Сума Чакрабарти билан учрашди

Президент ислоҳотларнинг бориши ва истиқболларини муҳокама қилди.

'Хоразмни ривожлантириш бўйича режалар кўриб чиқилди'ning rasmi

Жамият Бугун 20:07

Хоразмни ривожлантириш бўйича режалар кўриб чиқилди

Вилоятга келгуси йил 1,5 млрд доллар инвестицияларни жалб этиш режалаштирилган.

'"Flyadeal" авиакомпанияси Жиддадан Тошкентга парвозларни йўлга қўйди'ning rasmi

Жамият Бугун 18:41

"Flyadeal" авиакомпанияси Жиддадан Тошкентга парвозларни йўлга қўйди

Авиакомпаниянинг биринчи рейси 21 ноябрь куни Тошкент аэропортига қўнди.

'Пойтахтнинг айрим кўчалари 19 кунга ёпилади'ning rasmi

Жамият Бугун 18:35

Пойтахтнинг айрим кўчалари 19 кунга ёпилади

Аҳолидан ушбу давр мобайнида муқобил йўллардан фойдаланиш сўралмоқда.

'Тошкент туманидаги цехда ёнғин юзага келди'ning rasmi

Жамият Бугун 18:16

Тошкент туманидаги цехда ёнғин юзага келди

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқлиги айтилди.