“Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти” чегара-божхона пости ходимлари томонидан “Дубай-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг йўл сумкалари тегишли тартибда текширилди, дея хабар қилмоқда «Тошкент-АЭРО» ИБК ахборот хизмати.
Юклар ичида божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган жами 40 дона ўз ишлаб чиқариш қадоғига ва аксессуарларига эга бўлган Iphone 15 pro max, Iphone 15 pro, Iphone 15 plus ҳамда Iphone 11 русумли уяли алоқа воситалари, шунингдек, 171.57 грамм сариқ металлдан ясалган заргарлик бумлари аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






