АсосийЖамият

Хоразмдаги ғишт заводида 4,7 млрд сўмлик электр энергияси ўғирлангани аниқланди

Жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

'Хоразмдаги ғишт заводида 4,7 млрд сўмлик электр энергияси ўғирлангани аниқланди'ning rasmi

Ёқилғи - энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика ва ҳудудий Штаблар томонидан энергия ресурсларни талон - торож қилинишини фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.

Хусусан, Гурлан туманидаги “Х.Ш.” МЧЖ раҳбари Э.С. жамиятга қарашли ғишт ишлаб чиқариш заводидаги ҳисобга олиш ускунаси уланиш схемаларини ўзгартириш йўли билан ташқари таъсир кўрсатиб, 4 млрд. 786 млн. сўмлик 5 млн. 318 минг. кВт. соат электр энергиясини ўғирлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Х.Ш.” МЧЖ раҳбари Э.С.га нисбатан ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

    Бошқа янгиликлар