АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг фахрий нишони билан тақдирланди

Ушбу фахрий нишон минтақа давлатлари ўртасидаги дўстлик, қўшничилик ва ўзаро англашувни ривожлантиришдаги алоҳида хизматлари учун берилди.

'Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг фахрий нишони билан тақдирланди'ning rasmi

Навбатдаги Маслаҳат учрашуви доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга минтақа давлатлари ўртасидаги дўстлик, қўшничилик ва ўзаро англашувни ривожлантиришдаги алоҳида хизматлари учун Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Фахрий нишонини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Давлатимиз раҳбари Марказий Осиё етакчиларига миннатдорлик билдириб, ушбу юксак мукофот мамлакатларимизнинг минтақавий ҳамкорлик ва стратегик шерикликни мустаҳкамлашдаги умумий ютуқларининг эътирофи эканини таъкидлади.

  • Сиёсий ирода ва биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли бугун Марказий Осиё қўшничилик, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва барқарор тараққиёт маконига айланмоқда, - деди Шавкат Мирзиёев ўз нутқида.

Мувофиқлаштирилган фаолият натижасида товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажми бир неча баробар кўпайди, кенг кўламли ҳамкорлик лойиҳалари амалга оширилмоқда, чегараолди савдо ҳудудлари, қўшилган қиймат занжирлари, замонавий транспорт ва энергетика инфратузилмаси барпо этилмоқда.

Бирдамлик ва минтақавий ўзига хослик туйғуси тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Энг муҳими, ушбу ижобий ўзгаришларни минтақа мамлакатлари фуқаролари ўз кундалик ҳаётида ҳис қилмоқда.

Халқаро субъектликнинг мустаҳкамланиши ва минтақанинг юқори жозибадорлиги туфайли Марказий Осиё иқтисодий фаоллик марказига, Шарқ ва Ғарб, Шимол ва Жанубни боғловчи транспорт-коммуникация кўпригига айланаётгани қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари муҳим ташаббус ва қарорларнинг тизимли равишда амалга оширилиши натижасида минтақа мамлакатларининг яқинлашув жараёни барқарор, изчил ва ортга қайтмас тус олганини алоҳида таъкидлади.

Якунда Шавкат Мирзиёев етакчиларга юксак мукофот учун яна бир бор миннатдорлик билдириб, Марказий Осиёни тинч ва фаровон ҳудудга айлантириш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор мақсади бўлиб қолишини таъкидлади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси Нидерландияда ҳам элчи этиб тайинланди'ning rasmi

Сиёсат 22.11.2024 07:46

'Биринчи Ўзбекистон элчиси Куба президентига ишонч ёрлиқларини топширди'ning rasmi

Сиёсат 21.11.2024 21:07

'Президент Бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзодини кўрсатди'ning rasmi

Сиёсат 20.11.2024 12:06

Президент Бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзодини кўрсатди

Абдулла Арипов номзоди депутатлар муҳокамасига тақдим этилди.

'Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлиги учун 46,5 триллион сўм сарфланади'ning rasmi

Сиёсат 20.11.2024 11:48

Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлиги учун 46,5 триллион сўм сарфланади

Ижтимоий аҳволи оғир 1 мингта маҳаллада инфратузилмани яхшилаш дастури амалга оширилади.

'Ҳукумат фаолиятининг энг муҳим йўналишлари белгилаб берилди'ning rasmi

Сиёсат 20.11.2024 11:10

Ҳукумат фаолиятининг энг муҳим йўналишлари белгилаб берилди

Инфляция даражаси 5-6 фоиз, бюджет тақчиллиги 3 фоиз доирасида бўлишига эришиш, йиллик кредитлаш ҳажмини 30 миллиард долларга олиб чиқиш асосий вазифа бўлади.

'Келгуси 5 йилда аҳолимиз 40 миллиондан ортиши кутилмоқда — Президент'ning rasmi

Сиёсат 20.11.2024 11:06

Келгуси 5 йилда аҳолимиз 40 миллиондан ортиши кутилмоқда — Президент

Бош вазир лавозимига тавсия этиладиган номзод қатор масалалар ижросини таъминлаш юзасидан ўз дастурини тақдим этиши кераклиги қайд этилди.