АсосийСиёсат

Ўзбекистон Президенти Туркманистон Президенти билан учрашув ўтказди

Ҳудудлараро алоқаларни кенгайтириш ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини фаоллаштириш муҳимлиги қайд этилди.

'Ўзбекистон Президенти Туркманистон Президенти билан учрашув ўтказди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 август куни Остона шаҳрида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Жорий йил июль ойида Тошкентда бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилишлари, шунингдек, Туркманистон маҳсулотлари кўргазмасининг самарали натижалари мамнуният билан қайд этилди.

Ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва иқтисодиётнинг устувор тармоқлари, жумладан, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт соҳаларида кооперация лойиҳаларини илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳудудлараро алоқаларни кенгайтириш ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини фаоллаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'"Протекционизм ва санкцияларнинг кучайиши, хорижий шерикларнинг инвестициявий фаоллиги қисқариб боришини ҳис қиляпмиз"'ning rasmi

Сиёсат 27.06.2025 18:28

"Протекционизм ва санкцияларнинг кучайиши, хорижий шерикларнинг инвестициявий фаоллиги қисқариб боришини ҳис қиляпмиз"

Шавкат Мирзиёев Олий даражадаги Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғилишида нутқ сўзлади.

'Шавкат Мирзиёев Беларусга жўнаб кетди'ning rasmi

Сиёсат 26.06.2025 16:58

Шавкат Мирзиёев Беларусга жўнаб кетди

Ташриф кўзланган мақсад нима?

'Мирзиёев Мўғулистон етакчиси билан нимани келишиб олди?'ning rasmi

Сиёсат 25.06.2025 15:40

Мирзиёев Мўғулистон етакчиси билан нимани келишиб олди?

Икки давлат раҳбари кенг қамровли шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолади.

'Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари шериклик тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолади'ning rasmi

Сиёсат 24.06.2025 20:36

'Ўзбекистон ва Мўғулистон президентларининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтди'ning rasmi

Сиёсат 24.06.2025 18:14

'Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Мўғулистонга ташриф буюрди'ning rasmi

Сиёсат 24.06.2025 15:11

Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Мўғулистонга ташриф буюрди

Бугун олий даражадаги Ўзбекистон-Мўғулистон музокаралари бўлиб ўтади.