"Ҳудудий электр тармоқлари" янги "HET BILLING" дастурий комплекси тўлиқ ишга туширилганлигини ҳақида хабар берилган эди.
Компаниянинг маълум қилишича, айни пайтда ушбу дастурий комплекси дастури ва бошқа тўлов тизимлари ўртасида маълумотларни янгилаш бўйича ишлар олиб борилаётгани сабабли баланс маълумотларида хатоликлар кузатилмоқда.
Шу сабабли баланс маълумотларни "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг “Шахсий кабинети”орқали кузатиш тавсия этилмоқда.
Тўлов тизимлари билан олиб борилаётган техник янгиланишлар тез фурсатларда ўз якунига етиши маълум қилинмоқда.