10 август куни 15:00 ларда «Тошкент-Термиз» халқаро автомобиль йўлида юз берган. Бухоролик ҳайдовчи бошқарувидаги «LABO» русумли транспорт воситасида «Тошкент-Сирдарё» йўналишида ҳаракатланиб кетаётган вақтида ўзи билан бир йўналишда бўлган «ISUZU» русумли юк автомобили билан тўқнашиб кетган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган. Автоуловлар техник шикастланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.