Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда икки киши ҳаракатланаётган Damas томига чиқиб олгани акс этган видео тарқалди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа 9 август куни Ромитан тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 236-километрида содир бўлган. Икки эркак ҳаракатланаётган Damas томига чиқиб олган. Уларнинг ҳаракатини бошқа машинадаги йўловчилар суратга олишган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари ўтказилиб, автомашина вақтинчалик сақлаш жойига олиб кетилган.