АсосийДунё

Эрон вице-президенти 10 кун ишлаб истеъфога чиқди

Муҳаммад Жавод Зариф янги лавозимидаги фаолиятидан кўнгли тўлмаган.

'Эрон вице-президенти 10 кун ишлаб истеъфога чиқди'ning rasmi

Эроннинг стратегик масалалар бўйича вице-президенти Муҳаммад Жавод Зариф, тайинланганидан атиги 10 кун ўтиб, истеъфога чиқди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди. 

2013–2021 йиллар мобайнида Эрон ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаган Зариф АҚШ билан музокаралар тарафдори бўлиб келган. Унинг таъкидлашича, янги лавозимидаги фаолиятидан кўнгли тўлмаган.

У X (собиқ Twitter)даги саҳифасида янги вазирлар маҳкамасини шакллантириш бўйича маслаҳат кенгаши раҳбари сифатидаги фаолияти натижаларидан қониқмаганини ёзди. Шу ва бошқа муаммолар "уни педагоглик фаолиятига қайтишга ундаган",– дейилади хабарда.

Масъуд Пезешкиён 5 июлда президентлик сайловида ғалаба қозонганидан сўнг маслаҳат кенгаши тузилганди. Зарифга янги вазирлар маҳкамаси таркибига номзодларни танлаш топширилган ва бу вазифа бажарилиб, тасдиқлаш учун 11 августда парламентга тақдим этилганди.

Муҳаммад Жавод Зариф ташқи ишлар вазири лавозимидан ҳам ўз ихтиёри билан кетганди. Ўшанда у ватандошларидан "хизматни давом эттиришга қобил эмаслиги учун" кечирим сўраганди.

Эронда Зариф АҚШ билан муносабатларни яхшилаш тарафдори сифатида танилган. Айнан у Барак Обама даврида Эрондан санкцияларни олиб ташлашга хизмат қилувчи "ядровий битим"ни имзолашга муваффақ бўлган. Бироқ Доналд Трамп Оқ уйга келганидан сўнг Зарифнинг Ғарб билан музокараларга интилувчанлиги Эронда танқидларга учраган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'АҚШ юзлаб Россия ташкилотлари ва шахсларига қарши санкция эълон қилди'ning rasmi

Дунё Бугун 11:19

АҚШ юзлаб Россия ташкилотлари ва шахсларига қарши санкция эълон қилди

Энг асосий санкциялар илгари Ғарб санкцияларига дучор бўлмаган “Газпромбанк”га қаратилган.

'Халқаро Жиноий суд Исроил бош вазирини ҳибсга олиш учун ордер берди'ning rasmi

Дунё Бугун 10:34

Халқаро Жиноий суд Исроил бош вазирини ҳибсга олиш учун ордер берди

Шунингдек, ушбу рўйхатдан собиқ мудофаа вазири Йоав Галант ҳам жой олган.

'Дунёда бир йилда 350 мингдан ортиқ аёл бачадон бўйни саратонидан вафот этмоқда'ning rasmi

Дунё 21.11.2024 12:06

Дунёда бир йилда 350 мингдан ортиқ аёл бачадон бўйни саратонидан вафот этмоқда

ЖССТ бачадон бўйни саратонининг олдини олиш бўйича янги тавсияларни эълон қилди

'“Ҳизбуллоҳ” омборларидан Россияда чиқарилган қуроллар топилди — ОАВ'ning rasmi

Дунё 21.11.2024 08:42

'Европа Иттифоқи Украинага 1 миллион дона снаряд етказиб берди'ning rasmi

Дунё 20.11.2024 14:41

Европа Иттифоқи Украинага 1 миллион дона снаряд етказиб берди

Бу ҳақида ЕИ Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили маълум қилди.

'Супербактериялар йилига 1,3 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда — ЖССТ'ning rasmi

Дунё 20.11.2024 10:22

Супербактериялар йилига 1,3 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда — ЖССТ

2050 йилгача дори-дармонларга чидамли инфекциялар 39,1 миллион инсоннинг ҳаётига зомин бўлиши мумкин.