АсосийЖамият

Япония бош вазири истеъфога чиқди

Мамлакатда унинг фаолияти билан боғлиқ сиёсий жанжаллар кўпайган.

'Япония бош вазири истеъфога чиқди'ning rasmi

Япония бош вазири Фумио Кисида сентябрь ойида истеъфога чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда вазирнинг 14 август куни чиқарган баёнотига айтилади, дея хабар бермоқда zamon.uz.

Маълумотларга кўра, Японияда сўнгги пайтларда Кисида фаолияти билан боғлиқ сиёсий жанжаллар кучайиб кетган. Сўнгги уч йилдаги юқори инфлация ва иқтисодий муаммоларга қарши курашишда мамлакат раҳбариятида ирода етишмаслиги мамлакат аҳолиси томонидан кўплаб намойишлар ташкил этилишига олиб келган.

Бош вазирни вазифасини тарк этишга олиб келган асосий масала бу нархлар ошиши бўлган. Сўнгги 6 ойда яшаш харажатлари, озиқ-овқат ва коммунал тўловлар қиймати ноодатий тарзда ошиб кетган. Ҳукуматнинг тезкор иқтисодий қарорлари нархлар сиёсатига амалда ҳеч қандай таъсир эта олмаган.

“Сиёсат жамоатчилик ишончисиз ишламайди. Менга бўлган ишонч қолмаган экан давом этишимдан ҳам маъно йўқ. Эндиликда мен фаолиятимни янги сайланган LDP (Либерал-демократик партия) раҳбарини қўллаб-қувватлашга қаратаман”, деган Фумио Кисида ўз истеъфосига муносабат билдириб.

    Бошқа янгиликлар