АсосийЖамият

Наманганда фуқаро ИИБ ходимларини пичоқ ва ёғоч билан урди

Жанжал кўтариб, аҳоли тинчлигини бузаётган фуқаро ИИБ ходимларини ҳам пичоқ ва ёғоч билан урди.

'Наманганда фуқаро ИИБ ходимларини пичоқ ва ёғоч билан урди'ning rasmi

Наманган вилояти Учқўрғон туманида фуқаро ички ишлар ходимларига жароҳат етказди. Бу ҳақда туман ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, соат 20:50 да "Фарғона" маҳалласида яшовчи фуқаролар мурожаат қилиб, К.Қ. исмли шахс аҳоли тинчлигини бузаётгани ва жанжал қилаётганини билдирган.

Ҳудудга тунги хизматга бириктирилган икки нафар профилактика инспектори ҳодиса жойига етиб бориб, К.Қ. содир этилаётган безорилик ҳаракатларининг олдини олмоқчи бўлган.

Аммо фуқаро ходимларнинг қонуний талабларини бажармай, уларга фаол қаршилик кўрсатган. Қўлидаги хўжалик пичоғи ҳамда ёғоч бўлаги билан уларни уриб, жароҳат етказган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Айбланувчи қамоққа олинди, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар