АсосийДунё

Тўқаевнинг спортчилар билан учрашуви қолдирилди

Қозоғистонлик олимпиaчиларда COVID-19 аниқланган.

'Тўқаевнинг спортчилар билан учрашуви қолдирилди'ning rasmi

Париж Олимпиадасида иштирок этган қозоғистонлик спортчиларда COVID-19 аниқланди. Бу ҳақида Президент матбуот котиби Берик Уали хабар берди.

Маълум қилинишича, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 2024 йилги Олимпиадада совринли ўринларни қўлга киритган спортчи ва мураббийларни давлат мукофотлари билан тақдирлаган. Давлат раҳбари улар билан учрашишни режалаштирилган. Бироқ, уларнинг айримлари коронавирусга чалингани маълум бўлган.

 "Афсуски, айрим спортчилар ва мураббийларда вирус аниқланди, шу сабабли учрашувни бошқа кунга қолдиришга тўғри келди. Спортчиларимизга тезроқ соғайиб кетишларини тилаймиз",— дейди Президент матбуот котиби.

    Бошқа янгиликлар