Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида яшин уриши оқибатида 60 бош қўй нобуд бўлди. Бу ҳақда 24.kg хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа 15 август куни Кичик Анги яйловида содир бўлган. Яйловда кучли ёғингарчилик пайтида яшинлардан бири қўй подасига тегиб, 60 бош қорамолни нобуд қилган. Ҳодиса оқибатида чўпон жароҳат олмаган. Яйловга техника етиб бора олмаслиги туфайли ветеринария хизмати ходимлари маҳаллий аҳоли билан бирга нобуд бўлган қўйларни олиб чиқиш учун юборилган.
Маҳаллий ҳокимият ва ветеринария хизматига махсус комиссия тузиш, воқеа жойига бориб, қорамолларни кўмиш бўйича топшириқ берилган.