Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида яшовчи ота фарзанди учун 18 ёшга тўлгунига қадар тўлаши керак бўлган алимент пулларини аввалдан тўлаб қўйди.
Маълум бўлишича, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор И.Х. ундирувчи Х.Қ.нинг фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Таъкидланишича, фарзандларининг моддий таъминоти ва мажбуриятини англаган қарздор И.Х. алимент тўлаш мажбуриятини олган бўлса-да, фарзандининг 18 ёшгача бўлган алимент пулларини собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда олдиндан тўлаб беришини айтиб, Мажбурий ижро бюросининг Фарғона шаҳар бўлимига мурожаат қилган.
Бюронинг давлат ижрочиси томонидан ҳисоблаб берилган 75.564.625 сўм алимент пуллари собиқ турмуш ўртоғи тўланди.