АсосийДунё

Исроилда вазирларга ТикТокдан фойдаланиш тақиқланди

Тақиқ ҳукумат телефонларидан маълумотларни ўғирлаш хавфининг олдини олишга қаратилган.

'Исроилда вазирларга ТикТокдан фойдаланиш тақиқланди'ning rasmi

Исроилда вазирлар ва уларнинг ходимларига давлат телефонларига хорижий давлатлар томонидан бошқариладиган иловаларни ўрнатиш тақиқланди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.

Тақиқ, хусусан, ТикТок Ижтимоий тармоғига ҳам тегишли. Ушбу қонун лойиҳаси кнессет аъзоси Орит Фаркаш-Хакоэн томонидан киритилган.

Тақиқ ҳукумат телефонларидан маълумотларни ўғирлаш хавфининг олдини олишга қаратилган. Маълумот олиш мумкин бўлган давлатлар қаторида Хитой, Россия ва Эронни тилга олинган.

Қонун лойиҳаси Миллий хавфсизлик кенгаши, ТикТок ва Махфийлик идораси вакилларини ўз ичига олган қўмита йиғилишида муҳокама қилинганидан кейин тақдим этилган.

 

    Бошқа янгиликлар