АсосийЖамият

Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Саидаҳмад Султонов 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Шунингдек, суд Саидаҳмад Султоновни 3 йил муддатга давлат иштирокидаги ташкилотларда, ҳокимлик тизимида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилди.

'Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Саидаҳмад Султонов 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди'ning rasmi

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг 2023 йил 16 декабрдаги ажрими билан Наманган вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Саидаҳмад Султонов қамоққа олиниб, тергов ҳибсхонасига жойлаштирилгани аввал хабар берилганди.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг бир қатор моддалари, жумладан, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш каби моддалар бўйича жиноят содир этганликда гумонланаётган эди.

13 август куни жиноят ишлари бўйича Тўрақўрғон туман судида Саидаҳмад Султонов иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди.

Унга кўра, Наманган вилоятининг собиқ ўринбосари Жиноят Кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисмининг “а” банди, 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисмининг “а” банди, 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.

Суд Саидаҳмад Султоновни 3 йил муддатга давлат иштирокидаги ташкилотларда, шу жумладан ҳокимлик тизимида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, унга 7 йил-у 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

    Бошқа янгиликлар