АсосийСиёсат

“Менинг энг катта мақсадим — халқимни рози қилиш, бахтли кўриш”

Президент Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманидаги “Жузимбағ” маҳалласида бўлиб, ёшлар билан учрашди.

'“Менинг энг катта мақсадим — халқимни рози қилиш, бахтли кўриш”'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманидаги Жузимбағ маҳалласида бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Бу ерда 4 минг 300 нафарга яқин аҳоли яшайди. Учта мактаб, олтита боғча, етмишдан ортиқ тадбиркорлик субъектида аҳоли доимий иш билан банд.

Чорвачилик ва деҳқончиликка ихтисослашган бу ҳудудда 990 та хонадоннинг томорқаси бор. Сайхунобод тажрибаси асосида маҳаллий имкониятлар ишга солинмоқда. Хусусан, деҳқончилик учун 174 нафар фуқарога 128 гектардан ортиқ ер узоқ муддатга ажратилган. Улар деҳқончилик қилиб, рўзғор учун қўшимча даромад қилмоқда. Иссиқхона ташкил этиб, йилига икки марта ҳосил олишни йўлга қўяётган оилалар сони кўпаймоқда.

Маҳаллада “Оrol Agro” корхонаси томонидан “Ёшлар узум боғи”  ташкил этилган. Унда 40 кишига ўртача 25 сотихдан ер ажратиб берилган.

Воиш усулида парвариш қилинаётган бу токзорнинг қатор ораларидан ҳам омилкорлик билан фойдаланилмоқда. Турли сабзавотлар етиштирилиб, 400 тоннагача маҳсулот олинмоқда. Токлар тўлиқ ҳосилга кириши билан йилига қиймати 4 миллиард сўмлик 200 тоннага яқин маҳсулот олиниши кўзда тутилган.

Давлатимиз раҳбари шу ерда деҳқончилик қилаётган йигит-қизлар билан суҳбатлашди.

Улар сўнгги йиллардаги имкониятлардан фойдаланиб, деҳқончилик учун ер олгани, полиз экинлари ва кўкатлар етиштириб, даромад топаётганини айтди. Режа ва ниятлари ҳақида гапирди.

  • Сизларни ишли бўлганингизни, кўзингиздаги ишончни кўриб, хурсанд бўлдим. Ўзи менинг энг катта мақсадим шу - халқимни рози қилиш, бахтли кўриш. Қилаётган ишларимиз тўғри, фақат уни кенгайтиришимиз керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

Президент ёшларнинг таклифлари асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун совуткичли омбор қуриш, эҳтиёжманд йигит-қизларнинг тўйлари ва шартнома тўловларига кўмаклашиш бўйича кўрсатмалар берди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сирдарёда чиқинди учун аҳолига ортиқча тўлов ҳисобланди'ning rasmi

    Сиёсат17.09.2024 18:39

    Сирдарёда чиқинди учун аҳолига ортиқча тўлов ҳисобланди

    Рақобат қўмитаси аҳолига 528,6 млн сўм ортиқча тўлов ҳисобланганини аниқлади.

    'Ўзбекистон Президенти Остонага етиб борди'ning rasmi

    Сиёсат17.09.2024 11:05

    Ўзбекистон Президенти Остонага етиб борди

    Давлат раҳбарини Қозоғистон Бош вазири кутиб олди.

    'Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди'ning rasmi

    Сиёсат17.09.2024 08:19

    Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

    Ўзбекистон Президенти Остонада "Марказий Осиё - Германия" саммитида иштирок этади.

    'Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни амалий ташриф билан Остонада бўлади'ning rasmi

    Сиёсат16.09.2024 18:38

    Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни амалий ташриф билан Остонада бўлади

    Президент у ерда "Марказий Осиё – Германия" саммитида иштирок этади.

    'Ўзбекистонда модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилади'ning rasmi

    Сиёсат16.09.2024 17:53

    Ўзбекистонда модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилади

    Субсидия модулли меҳмонхонада яратилган ҳар бир жой учун 1 млн сўмдан белгиланади.

    'Ўзбекистон ва Германия раҳбарлари бошқарув кадрларини тайёрлайдиган қўшма мактабни очдилар'ning rasmi

    Сиёсат16.09.2024 12:53

    Ўзбекистон ва Германия раҳбарлари бошқарув кадрларини тайёрлайдиган қўшма мактабни очдилар

    Мутасаддилар видеоалоқа орқали етакчиларга лойиҳа ҳақида батафсил маълумот бердилар.