АсосийЖиноят

Қашқадарёда аёл эрини ўлдириб қўйди

Жасадни қудуққа ташлаб юборгани айтилмоқда.

'Қашқадарёда аёл эрини ўлдириб қўйди'ning rasmi

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида аёл эрини ўлдириб, қудуққа ташлади. Бу ҳақда “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов хабар берди.

Унинг айтишича, марҳум 40 ёшлар атрофида бўлган, унинг жасади экспертизага олиб кетилган. 

“Жамиятшунослар, психологлар бундай пайтда ўртага чиқиши керак. Ижтимоий муаммоларни ўрганувчи муассасалар бу ҳақда гапириши керак, афсуски, таҳлил ёки пичоққа илинадиган бирор мулоҳаза йўқ. Нима қилмоқ керак? Аёлларга нима бўляпти? Кимдир нимадир дея оладими?”, дейди у.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг darakchi.uz’га маълум қилишича, аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов олиб борилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар