АсосийДунё

Исроил Ғазо ва Мисрни девор билан ажратмоқчи

Исроил ҲАМАСнинг туннел қуришига йўл қўймаслик учун девор қуришни талаб қилмоқда.

'Исроил Ғазо ва Мисрни девор билан ажратмоқчи'ning rasmi

Исроил ҳукумати Ғазо сектори ва Мисрни ажратиб турган чегара бўйлаб девор қурмоқчи. Бу ҳақда Report News Agency хабар берди.

Шу тариқа Исроил ҳарбийлари чегара бўйлаб назоратни ўз қўлларига олмоқчи.

Ғазо сектори ва Миср чегарасининг узунлиги — 20 километр, Филаделфия йўлаги, деб ҳам аталади. 2005 йилда Исроил армияси (ЦАХАЛ) Филаделфия йўлагидан чиқарилиб, чегара назоратини Мисрга топширган. 2024 йилнинг май ойида ЦАХАЛ "Темир қиличлар" ҳарбий операцияси давомида Рафаҳга ҳужуми пайти йўлакни қайта эгаллаган.

1995 йилдаги Осло келишувларидан сўнг Исроилга хавфсизлик йўлагини сақлашга рухсат этилган. Исроил 2005 йилда Ғазо секторидан чиқиб кетгач, Миср билан Филаделфия келишуви имзоланган. Унга кўра, Миср йўлакнинг ўз ҳудуди томони бўйлаб 750 нафаргача чегарачини жойлаштириш ҳуқуқига эга бўлган. Чегаранинг Фаластин томони эса, ҲАМАС 2007 йилда ҳукуматни эгаллашига қадар, Фаластин мухторияти томонидан назорат қилинган.

    Бошқа янгиликлар