АсосийЖамият

Қашқадарёда газ қувуридан газ сизиб чиқиб, ёнғин содир бўлди

Энергетика вазирлиги ҳодисага изоҳ берди.

'Қашқадарёда газ қувуридан газ сизиб чиқиб, ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилоятидаги газ қувуридан газ сизиб чиқиб, ёнғин содир бўлгани акс этган видео тарқалди. Энергетика вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди. 

Қайд этилишича, соат 11:35 да Қашқадарё вилояти Нишон туманидаги “Ширинобод” конидаги (“Эпсилон” ХКга қарашли) қудуқлар оралиғида диаметри 426 мм бўлган қувурдан газ сизиб чиқиш ҳолати оқибатида ёнғин юзага келган.

"Ҳозирги вақтда ёнғин тўлиқ бартараф этилиб, таъмирлаш ишларига киришилган. Воқеа сабабли жароҳатланганлар йўқ. Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилади", - дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар