АсосийСиёсат

Ўзбекистон хориждан газ сотиб олиш ҳажмини беш карра оширди

Январь–июль ойларида мамлакатга 983,7 миллион долларлик табиий газ импорт қилинди.

'Ўзбекистон хориждан газ сотиб олиш ҳажмини беш карра оширди'ning rasmi

Январь–июль ойларида мамлакатга 983,7 миллион долларлик табиий газ импорт қилинди. Ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткич эса 201 миллион долларга тенг бўлган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонга июль ойида 174,2 миллион долларлик газ импорт қилинди. Бу 2023 йил июлига нисбатан 174 баравар кўп. Яъни ўтган йилнинг июль ойида хориждан 1 миллион долларлик газ сотиб олинган.

Жорий йил январь–июль ойларида мамлакат жами 983,7 миллион долларлик табиий газ импорт қилган. 2023 йил мос даврида бу кўрсаткич 201 миллион долларни ташкил этган. Яъни газ импортига 7 ойлик харажат ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан қарийб 5 баравар кўпроқ.

Статистик рақамларга қараганда, жорий йилда Ўзбекистон газ импортига қуйидаги миқдорларда маблағ сарфланган:

  • Январда — 35,6 миллион доллар;
  • Февралда — 131,1 миллион доллар;
  • Март — 193,6 миллион доллар;
  • Апрель — 102,6 миллион доллар;
  • Май — 108,4 миллион доллар;
  • Июнь — 166,3 миллион доллар.

Ўзбекистон Россиядан газ импорти ҳажмини ошира бошлагач, жорий йилда газни хориждан сотиб олиш миқдори рекорд даражада ортиши мумкинлиги прогноз қилинганди. Ўтган 7 ойлик кўрсаткичларга кўра, бу прогноз тўғри бўлиб чиқди. Таққослаш учун, бутун 2023 йил давомида республика 694,9 миллион долларлик, 2022 йилда эса 281,9 миллион долларлик газ импорт қилганди. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Мирзиёев Озарбайжонга етиб борди'ning rasmi

Сиёсат 06.10.2025 19:18

Мирзиёев Озарбайжонга етиб борди

Давлат раҳбарини Габала халқаро аэропортида Озарбайжон маданият вазири Одил Каримли ва Габала тумани ҳокимияти раҳбари Сабуҳи Абдуллаев кутиб олди.

'Мирзиёев нега Озарбайжонга жўнаб кетди?'ning rasmi

Сиёсат 06.10.2025 16:48

Мирзиёев нега Озарбайжонга жўнаб кетди?

Билдирилишича, Ўзбекистон етакчиси Илҳом Алиевнинг чақириғи ортидан ушбу мамлакатга жўнаб кетган.

'Сунъий интеллектга 50 млн доллар ажратилди'ning rasmi

Сиёсат 06.10.2025 15:56

Сунъий интеллектга 50 млн доллар ажратилди

Ўзбекистонда суперкомпьютер кластери яратилади.

'Шавкат Мирзиёев 6-7 октябрь кунлари Озарбайжонга боради'ning rasmi

Сиёсат 05.10.2025 18:50

Шавкат Мирзиёев 6-7 октябрь кунлари Озарбайжонга боради

Президент Озарбайжонда Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади.

'Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни туғилган куни билан табриклади'ning rasmi

Сиёсат 05.10.2025 13:13

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни туғилган куни билан табриклади

Президентлар телефон орқали мулоқот қилишди.

'Умрзоқов Иордания подшоҳи билан нега учрашди?'ning rasmi

Сиёсат 02.10.2025 14:45

Умрзоқов Иордания подшоҳи билан нега учрашди?

Улар айнан қайси мавзуларда келишиб олган?