АсосийЖамият

Чуст туманида “Мурожаатдан— даромадга” лойиҳаси йўлга қўйилди

Лойиҳа асосида жами 87 нафар мурожаатчининг меҳнат ва бандлик билан боғлиқ муаммоси ҳал қилинди.

'Чуст туманида “Мурожаатдан— даромадга” лойиҳаси йўлга қўйилди'ning rasmi

Президент Халқ қабулхонасининг “Мурожаатдан – даромадга” лойиҳаси асосида Чуст туманининг Ғова қишлоғида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз 80 дан зиёд оила доимий даромадга эга бўлди.

Шу жумладан, бу гал лойиҳа доирасида 15 нафар хотин-қизга бепул асосда тикув машиналари олиб берилди. Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев етакчилигидаги гуруҳ томонидан моддий ёрдам масаласида қилинган мурожаатлар таҳлил қилиниб, унинг асосида эҳтиёжманд аёлларга Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Баҳодир Юсупов бошчилигида тикув машиналари топширилди.

Тадбир иштирокчиларига “Мурожаатдан – даромадга” лойиҳасининг 5 босқичи тушунтириб берилди. Лойиҳаниг дастлабки уч босқичи моддий ёрдам масаласида кўп мурожаат қилган фуқароларнинг:

– оилавий аҳволи, чиндан муҳтож ё муҳтожмаслиги, бу аризаларга қандай омиллар сабаб бўлаётганини;

– фуқаронинг касб-ҳунарга лаёқати, қайси йўналишда ишни эплаб кетиши, даромад топа олишини ўрганиш;

– мурожаатчини даромад топишга тайёрлаш (касб-ҳунарга ўқитиш, сўнг уларга тикув машинаси олиб бериш)ни ўз ичига олади.

Кейинги босқичда тикув машинаси олган ишсизаёллар ўз ҳудудидаги лидер тадбиркорларга бириктирилиб, шу соҳада кучли малака ва катта тажрибага, ўз бозорига эга тадбиркорлар билан кооперация ташкил қилинади. Сўнгги босқич эсамурожаатчиларни даромадга олиб чиқиш бўлиб, Халқ қабулхонаси, секторлар ва “маҳалла еттилиги” кооперация фаолиятини ва мурожаатчининг барқарор даромад топишини доимий мониторинг қилиб боради.

“Мурожаатдан – даромадга” лойиҳаси доирасида Ғова қишлоғида меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил қилиниб, унда яна 72 нафар фуқаролар бандлиги таъминланди. Шу тариқа лойиҳа асосида жами 87 нафар мурожаатчининг меҳнат ва бандлик билан боғлиқ муаммоси ҳал қилинди. 
Бунга қўшимча қишлоқ аҳолиси учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ҳам ташкил этилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Янги ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланиши маълум қилинди'ning rasmi

    Жамият15.09.2024 15:00

    Янги ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланиши маълум қилинди

    "Ўзгидромет" 16-18 сентябрь кунлари кутилаётган об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.

    'Туркияда ўзбекистонлик қиз онаси ва укасини кўчада қолдирди'ning rasmi

    Жамият15.09.2024 14:10

    Туркияда ўзбекистонлик қиз онаси ва укасини кўчада қолдирди

    Она қизининг бегона эркак билан шаръий никоҳ ўқитиб яшашига қаршилик қилган.

    'Ўзбекистонлик эркак Россияда бахтсиз ҳодисага учради'ning rasmi

    Жамият15.09.2024 12:28

    Ўзбекистонлик эркак Россияда бахтсиз ҳодисага учради

    Россияга ишлаш учун кетган ўзбекистонлик эркак бахтсиз ҳодиса сабаб оғир аҳволда қолди.

    'Шоира Бибисора Туробова вафот этди'ning rasmi

    Жамият15.09.2024 11:13

    Шоира Бибисора Туробова вафот этди

    Унинг "Ўлсам, жанозамни булбул ўқисин" шеъри жуда машҳур эди.

    'Қашқадарёда ўқувчиларга солиқларни тўлаб қўйиш ҳақида эслатма берган солиқчиларга ҳайфсан берилди'ning rasmi

    Жамият15.09.2024 10:11

    Қашқадарёда ўқувчиларга солиқларни тўлаб қўйиш ҳақида эслатма берган солиқчиларга ҳайфсан берилди

    Нишон туманидаги мактаблардан бирида содир бўлган ушбу ҳолат кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлган эди.

    'Бугун ҳаво ҳарорати 29-31 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият15.09.2024 08:00

    Бугун ҳаво ҳарорати 29-31 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда

    "Ўзгидромет" 15 сентябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.