АсосийДунё

Польшада 4 кунлик иш ҳафтаси жорий қилинмоқда

Янги тартиб 2025 йилги сайлов арафасида кучга кириши мумкин.

'Польшада 4 кунлик иш ҳафтаси жорий қилинмоқда'ning rasmi

Полша ҳукумати 2027 йилда муддати тугагунга қадар иш вақтини қисқартириш бўйича Меҳнат кодексига ўзгартириш киритишини тасдиқлади. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.

Мамлакатда тўрт кунлик ёки етти соатлик иш кунини жорий этиш орқали иш вақтини қисқартириш таклиф қилинмоқда.

Ҳозир иккала вариант ҳам кўриб чиқилаётганини ҳисобга олсак, ҳукумат аъзолари жума ёки душанба кунларини дам олиш кунлари деб эълон қилиши мумкин.

 “Ўртача иш ҳафтасини 40 соатдан 35 соатга қисқартириш ёки тўрт кунлик иш ҳафтасини жорий этиш кўриб чиқилмоқда. Қайси бири яхшироқ вариант бўлса, ўша қабул қилинади”, деди оила, меҳнат ва ижтимоий сиёсат вазири.

Тадқиқотларга кўра, Полшада 7 соатлик иш кунидан кўра қўшимча дам олиш куни берилишини маъқулловчилар кўпчиликни ташкил этади. Иш берувчиларнинг 70 фоизи ҳам тўрт кунлик иш ҳафтасини афзал кўради.

Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритиш бўйича музокаралар баҳорда якунланиши кутилмоқда, чунки иш вақтининг қисқариши 2025 йилги президентлик сайлови кампаниясида ҳукмрон коалицияга ёрдам бериши мумкин.

    Бошқа янгиликлар