2024 йил январь-июль ойларида ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи 65 134 та юридик шахс томонидан 23,8 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган. Шундан 9,7 трлн сўми 20 та солиқ тўловчи ҳисобига тўғри келади.
Уларнинг товар айланмаси 95,4 трлн сўм, қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 1 трлн сўмдан ошган.
Ушбу солиқ тўловчилар томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида:
ҚҚС - 2,7 трн сўм;
акциз солиғи - 2,5 трлн сўм;
ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ - 1,3 трлн сўм;
фойда солиғи - 951,7 млрд сўм;
ижтимоий солиқ - 542,2 млрд сўм;
ЖШОДС - 532,7 млрд сўм;
мол-мулк солиғи - 267,6 млрд сўм;
бошқа солиқлар - 782,8 млрд сўм.