Алишер Абдусаломов Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги янги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда "Дунё АА" хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг янги элчиси Сеул шаҳрига етиб борди.
У Сеулга тайинланишидан аввал Олий Мажлис Сенати Раиси Котибиятига раҳбарлик қилган.
Алишер Абдусаломов касбий фаолиятини Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида (ҳозирги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги) бошлаб, етакчи мутахассисликдан Бош бошқарма бошлиғигача бўлган йўлни босиб ўтган.
Жумладан, у 2013-2016 йилларда Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи, 2018-2024 йилларда эса Жанубий Кореяда ҳам ушбу лавозимда ишлаган.
"Янги элчи ўзаро ҳамкорликнинг иқтисодий, маданий ва дипломатик жиҳатларига эътибор қаратган ҳолда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш борасидаги ишларни давом эттириш ниятида",- дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, Алишер Абдусаломов 1995 йилдан 2024 йилгача қисқа танаффус билан Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонасига раҳбарлик қилган Виталий Фен ўрнига тайинланди.