"Ўзбекнефтгаз" АЖнинг Тошкент шаҳрида ўтказаётган давлат харидларида айрим қонун ҳужжатлари талаблари бузилгани айниқланган. Бу бўйича Рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ўрганишлар олиб борган.
Ўрганишлар натижасида, жумладан, компания томонидан махсус ахборот портали орқали ўтказилган 2 та жами 4,8 млрд сўмга яқин энг яхши таклифларни танлаш савдоларида "Рақобат тўғрисида"ги қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилган деб топилган.
"Юқоридагиларга кўра, "Рақобат тўғрисида"ги қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари билан "Ўзбекнефтгаз" АЖга нисбатан иш қўзғатилди", – дейилади Қўмита хабарида.