Ташкилот раҳбари Йенс Столтенбергнинг сўзларига кўра, НАТО-Украина кенгаши йиғилишида жанг майдонидаги воқеалар ва Киевнинг биринчи навбатдаги эҳтиёжлари муҳокама қилинган. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.
“Бугун НАТО иттифоқчилари Украинага ҳарбий ёрдамни ошираётганини тасдиқладилар”, — дея таъкидлади Столтенберг.
Алянс аъзолари, шунингдек, Россиянинг Украина тинч аҳолиси ва инфратузилма объектларига қарши ҳаво ҳужумлари кучайганини кескин қоралади.