АсосийЖамият

Дам олиш кунлари ҳаво-ҳарорати аста-секин пасаяди

Ёзнинг сўнгги ва кузнинг дастлабки кунлари учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди.

'Дам олиш кунлари ҳаво-ҳарорати аста-секин пасаяди'ning rasmi

Август ойининг охирги кунларида ва 1—3 сентябрь байрам кунларида Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳаво ҳарорати 30—31 августда кундуз кунлари 31-35 даража атрофида, жанубда 37 даражагача бўлади. 1 сентябрдан республика ҳудуди бўйича ҳарорат фони аста-секин пасаяди ва 2—3 сентябрда ҳарорат 28-31 даража атрофида бўлади. Ҳарорат кечалари 13-15 даражагача пасаяди.

Нисбатан салқин ҳавонинг кириб келиши баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан қайд этилади.

Тошкентда 30—31 август ва 1—3 сентябрь кунлари ҳаво асосан очиқ бўлади. Шамол 3-8 метр/секунд тезликда эсади, 1—2 сентябрда 10-14 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Ҳарорат асосан кечалари 15-18 даража, 3 сентябрда 13-15 даража, кундуз кунлари 30—31 август ва 1 сентябрда 30-34 даража, 2—3 сентябрда 28-30 даража бўлади.

    Бошқа янгиликлар