АсосийСиёсат

Мирзиёев Лукашенкони туғилган куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди

'Мирзиёев Лукашенкони туғилган куни билан табриклади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 август куни Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Беларусь Президентини юбилей билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик ва катта ютуқлар, дўст Беларусь халқига фаровонлик ва равнақ тилади.

Ўз навбатида, Беларусь Президенти Ўзбекистон раҳбари ва кўп миллатли халқини яқинлашиб келаётган Мустақиллик куни билан самимий табриклаб, тинчлик, барқарор тараққиёт ва ривожланиш тилади.

Суҳбат давомида жорий йилнинг 7–9 февраль кунлари Беларусь Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи чоғида эришилган келишувларни қабул қилинган "йўл харитаси"га мувофиқ амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Беларусь Республикаси Миллий Мажлиси Республика Кенгаши Раиси Наталья Кочанова бошчилигидаги делегациянинг яқинда мамлакатимизга қилган ташрифининг самарали натижалари юқори баҳоланди.

Саноат кооперацияси бўйича қўшма лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишни тезлаштириш, шунингдек, маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент — Самарқанд ўртасида янги тезюрар йўл қурилади: Мирзиёев транспорт соҳасидаги йирик лойиҳаларни кўриб чиқди'ning rasmi

    Сиёсат 26.05.2026 14:18

    Тошкент — Самарқанд ўртасида янги тезюрар йўл қурилади: Мирзиёев транспорт соҳасидаги йирик лойиҳаларни кўриб чиқди

    Президент Шавкат Мирзиёевга тақдим этилган режалар орасида “Тошкент — Самарқанд” муқобил автомагистрали, Янги Тошкент халқаро аэропорти ва Навоий авиация хаби бўйича муҳим ташаббуслар бор.

    'Кичик бизнес учун катта бурилиш: солиқ чегараси 5 баравар оширилиши мумкин'ning rasmi

    Сиёсат 26.05.2026 13:57

    Кичик бизнес учун катта бурилиш: солиқ чегараси 5 баравар оширилиши мумкин

    Мирзиёевга тақдим этилган янги таклифлар тадбиркорлар учун солиқ юкини енгиллаштириб, “яширин иқтисодиёт”ни қисқартиришга қаратилган.

    'Ўзбекистонда докторантлар стипендияси оширилади'ning rasmi

    Сиёсат 25.05.2026 17:01

    Ўзбекистонда докторантлар стипендияси оширилади

    Илм-фан соҳасида катта янгиликлар: Докторантлар стипендияси оширилади, бюрократия эса қисқаради.

    'Ўзбекистонда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чоралари кучайтирилади'ning rasmi

    Сиёсат 25.05.2026 15:10

    Ўзбекистонда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чоралари кучайтирилади

    Шавкат Мирзиёев раислигида сув фонди ерлари ҳамда сел сувларидан самарали фойдаланиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

    'Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

    Сиёсат 23.05.2026 15:02

    Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

    Давлат раҳбари Шанси провинциясидаги кўмир конида портлаш оқибатида ҳаётдан кўз юмганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, уларга сабр-тоқат тилади.

    'Ўзбекистон ва Қатар ўртасида ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди'ning rasmi

    Сиёсат 23.05.2026 12:36

    Ўзбекистон ва Қатар ўртасида ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди

    Томонлар минтақадаги хавфсизлик билан боғлиқ сўнгги вазият ва ўзгаришларни муҳокама қилди.