АсосийЖамият

Омбудсман назорати натижаси нима бўлди?

Омбудсман назоратга олган ўта хавфли рецидивист мурожаати натижаси ҳақида жамоатчиликка ахборот берилмаётгани танқид қилинди.

'Омбудсман назорати натижаси нима бўлди?'ning rasmi
2024 йилнинг 30 июль куни ўта хавфли рецидивистни тергов ҳибсхонасига тез-тез чақирилаётгани ҳақидаги хабар Омбудсман томонидан ўрганилаётгани бўйича Омбудсман расмий муносабати эълон қилинган эди.

Унда 2010 йилда озодликдан маҳрум қилинган ўта хавфли рецидивистни 2023-2024 йилларда ҳар ой тергов ҳибсхонасига чақиртирилгани ҳолати бўйича “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсман) тўғрисида”ги Қонунга кўра Бош прокуратурага назорат хати юборилгани маълум қилинган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Омбудсман назорати: Натижаси нима бўлди?” номли хабарда юқоридаги ҳолат бўйича Омбудсман томонидан қўшимча маълумот берилмагани қайд этилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, мазкур ҳолат Омбудсман назоратида эканлиги, жараён ҳали тугалланмагани сабабли жамоатчиликка қўшимча расмий муносабат берилмагани маълум қилинди.

"Тошкент шаҳар прокуратурасининг шу йилнинг 29 августда берган маълумотига кўра, юқоридаги хабарларда келтирилган ўта хавфли рецидивист маҳкумнинг ИИВ Марказий вақтинча сақлаш ҳибсхонасида бошқа шахслар билан сақланишининг қонунийлигини ўрганиш юзасидан хизмат текшируви тайинланган. Ўтказилган хизмат текширувида аниқланган ҳолатлар ва тўпланган ҳужжатлар Тошкент шаҳар Яккасарой туман прокуратурасига юборилган.

Терговга қадар текширув жараёнида ўта хавфли рецидивист А.Ҳ ва у билан бир камерада сақланган фуқаро Ҳ.Р. ҳамда қайд этилган ҳолатга алоқадор бўлган ички ишлар органлари ходимлардан тушунтириш хатлари олинган.

Ҳозирда мазкур терговга қадар текширув ҳаракатлари якунланмаган ва текширувнинг бориши Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан назоратга олинган", - дейилади расмий муносабатда.

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонлик эркак Россиядаги ЙТҲда ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият15.09.2024 23:00

    Ўзбекистонлик эркак Россиядаги ЙТҲда ҳалок бўлди

    55 ёшли Ўзбекистон фуқароси Россияда ноқонуний яшагани айтилмоқда.

    'Президент Самарқандга кетди'ning rasmi

    Жамият15.09.2024 17:08

    Президент Самарқандга кетди

    Бугун Германия канцлери Олаф Шольц Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.

    'Янги ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланиши маълум қилинди'ning rasmi

    Жамият15.09.2024 15:00

    Янги ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланиши маълум қилинди

    "Ўзгидромет" 16-18 сентябрь кунлари кутилаётган об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.

    'Туркияда ўзбекистонлик қиз онаси ва укасини кўчада қолдирди'ning rasmi

    Жамият15.09.2024 14:10

    Туркияда ўзбекистонлик қиз онаси ва укасини кўчада қолдирди

    Она қизининг бегона эркак билан шаръий никоҳ ўқитиб яшашига қаршилик қилган.

    'Ўзбекистонлик эркак Россияда бахтсиз ҳодисага учради'ning rasmi

    Жамият15.09.2024 12:28

    Ўзбекистонлик эркак Россияда бахтсиз ҳодисага учради

    Россияга ишлаш учун кетган ўзбекистонлик эркак бахтсиз ҳодиса сабаб оғир аҳволда қолди.

    'Шоира Бибисора Туробова вафот этди'ning rasmi

    Жамият15.09.2024 11:13

    Шоира Бибисора Туробова вафот этди

    Унинг "Ўлсам, жанозамни булбул ўқисин" шеъри жуда машҳур эди.